АГМК Латвия клуби билан муроса кўчасини танлади

  • 15 февраля, 2022, 19:20
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

АГМК жамоаси бугун Туркияда учинчи назорат учрашувини ўтказди. Латвиянинг “Ауда” клубига қарши бўлиб ўтган беллашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Аввалига латвияликлар ўйин бошларида ҳисобни очдилар. Танаффусга қадар АГМК мувозанатни тиклади. Захирадан ўйинга қўшилган Хуршид Ғиёсов рақиб дарвозасини ишғол қилди ва шу тариқа 1:1 ҳисоби учрашув охирага қадар ўзгармади.

АГМК: Валижон Раҳимов, Мирғиёс Сулаймонов, Андрей Мишенко, Сардор Раҳмонов, Мурод Тошматов, Абдулла Абдуллаев, Сияваш Хагнозари, Миржамол Қосимов,  Санжар Турсунов, Мартин Боаке, Шоҳруҳ Гадоев.

Захирадан майдонга тушганлар: Хуршид Ғиёсов, Алишер Жалилов, Дилшод Аҳмадалиев, Акром Комилов, Искандар Бўсинов, Сардор Абдунабиев, Мурод Эрматов, Нодир Абдураззоқов.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию