АГМК легионери жамоани тарк этди

  • 25 января, 2023, 17:10
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

АГМК ярим ҳимоячиси Алишер Жалилов фаолиятини бошқа клуб таркибида давом эттиради.

Tecno

Тожикистонлик футболчи бу ҳақда "Инстаграм"даги саҳифаси орқали хабар берди. "Хайрлашиш вақти келди. Жамоа раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Айниқса, менга доим ёрдам бериб келган клуб директори Баҳодир Мирзаевга. Мени қўллаб-қувватлаган АГМК мухлисларига ҳам раҳмат айтаман. Жамоага кейинги ўйинларда омад тилайман!" - деди Жалилов.

Маълумот учун, Алишер ўтган мавсум олмалиқликлар таркибида 22 учрашувда майдонга тушиб, 2 гол ва 3 ассист муаллифига айланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию