
АГМК Туркияда қозоқ клубини қандай таслим қилди? (видео)
Анталиядаги йиғин ўтказаётган АГМК бугун навбатдаги назорат ўйинини Қозоғистон премьер лигаси вакили ҳисобланган "Атирау"га қарши ўтказди.
Учрашувни тўлиқ ташаббус билан бошлаган олмалиқликлар қатор ҳужумлар ташкил этди. Биринчи бўлимда Ғофуров, Турсунов, Козак, Шоаҳмедов ва Элвин Фортес фаолликлари билан ажралиб турди. Аҳмадалиев ва Йўлдошев эса ҳимояда рақибнинг уринишларини бартараф этишда жонбозлик кўрсатди. Учрашувнинг 28-дақиқасида Ҳусниддин Ғофуров чап қанотдан ёриб кирди ва тўпни марказдан очилиб келган Шоаҳмедовга узатди. Санжар эса бу вазиятдан унумли фойдаланиб, учрашувда АГМКни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Иккинчи таймда эса Элвин Фортес ажойиб ҳаракатлари билан ҳимоячини доғда қолдириб, дарвозанинг яқин бурчагини аниқ нишонга олди - 2:0.
Иккинчи таймда дарвозабондан ташқари барча футболчилар алмаштирилди ва ўйинда бошқа голлар киритилмади. АГМК йиғин доирасидаги учинчи учрашувни ишончли ғалаба билан якунлади.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Комментарии