Алаба ва Рюдигер кечаги ғалабани антиқа услубда нишонлади

CHERY AUTO

Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган "Реал" - "Бавария" учрашувида мадридликлар 2:1 ҳисобида зафар қучди. Дастлаб, Дэвис ҳисобни очган бўлса, Хоселу сўнгги дақиқалар ичида икки марта жавоб қайтарди. Шу тариқа, "қаймоқранглилар" умумий ҳисобда 4:3 ҳисоби билан ғалаба қозониб, финалга йўл олди. 

Tecno

Финал ҳуштаги янграгандан сўнг "қироллик клуби" ҳимоячилари Антонио Рюдигер ва Давид Алаба стул билан нишонлашди. Австриялик футболчи учун бу ўзига хос анъанага айланган. Давид буни илк бор 2021/22 йилги Чемпионлар лигаси 1/8 финалида ПСЖ устидан қозонилган ғалабадан кейин (3:1) амалга оширган эди.

Маълумот учун, Алаба жароҳати сабаб айни дамдаги беллашувларда иштирок этмаяпти. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию