Алам қиларкан: Мағлубиятсиз серия кутилмаганда тугади

  • 30 октября, 2022, 19:20
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ливерпуль”нинг Англия премьер-лигаси доирасида ўз майдонида “Лидс”га ютқазгани жамоанинг етакчи ҳимоячиси Виржил ван Дейк учун жуда аламли бўлди.

Tecno

Бу учрашувдан кейин 31 ёшли нидерландиялик ҳимоячининг “Энфилд”даги мағлубиятсиз серияси тугади.

Ван Дейк “Ливерпуль”га 2018 йили “Саутгемптон”дан 84,7 миллион евро эвазига олиб келинганди. Шундан бери тажрибали ҳимоячи уй учрашувларида бирон марта ютқазмай келаётганди.

Виржил ван Дейк шу пайтга қадар “Ливерпуль” сафида жами 199 та учрашувда майдонга тушган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию