Альбина ғолибона юришини давом эттирмоқда

CHERY AUTO

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, айни кунларда Белгияда ITF тақвимидан ўрин олган аёллар ўтасидаги халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.

Tecno

Мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирда ҳамюртимиз Альбина Хабибулина ҳам иштирок этмоқда.

Турнирдаги иштирокини саралашдан бошлаган теннисчимиз кеча илк даврада словениялик Ленка Юриковага қарши кортга чиқди.

1 соат 58  дақиқа давом этган учрашувда  ҳамюртимиз 3:6, 6:2, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Рақиб 3-сетнинг 4-гэймидан сўнг, учрашувни давом эттира олмаслигини  маълум қилди.

Бугун Хабибулина иккинчи даврада голландиялик Бибиана Шоофга қарши кортга чиқади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию