Алибоев: "Битта кўп бўлганимизда ҳам, ҳеч нарса кўрсата олмадик"

CHERY AUTO

Суперлиганинг 21-турида "Нефтчи" "Пахтакор" меҳмони бўлиб, 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувда фарғоналиклар таркибидан гол урган Икром Алибоевнинг фикрлари билан танишишингиз мумкин.

Tecno

Қизиқ ўйин бўлди, бу тўқнашув бекорга "ўзбек класико"си дейилмайди. Тўғрисини айтсам, битта кўп бўлганимизда ҳам, ҳеч нарса кўрсата олмадик. 

Бугун "Пахтакор"нинг қайси жиҳатлари устунлик қилди?

Бу ҳақида нимадир дея олмайман. Улар битта кам бўлиб қолишди ва ҳимояланишди, қўлимиздан ҳеч нарса келмади. 

Мағлубият чемпионлик учун курашга таъсир қилмайдими?

Албатта таъсир қилади. Аммо ҳали ўйинлар бор, орадаги фарқ ҳам катта эмас, 4 очко. 

Кейинги учрашувда жамоани "Динамо"га қарши баҳс кутиб турибди. "Нефтчи" қисқа муддатда бу учрашувга тикланиб, тайёргарлик кўра оладими?

Ҳаракат қиламиз ва тайёр бўламиз. 

Бир киши кўп бўлиб, ютқазган жамоадан мухлисларнинг кўнгли тўлмаслиги таъбий. 

Агар кўнгли тўлмаганда, стадионга келмас эди. Шундан билиб олса бўлади барчасини. Агар келиб, қўллаб-қувватлаётган бўлса, улар бизга ишонаётган бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, "Нефтчи"ни олдинда "Динамо", "Сўғдиёна", "Андижон" ва ОКМК билан бўладиган кетма-кет катта ўйинлар кутиб турибди. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию