Алишер Никимбаев: Хорижлик мураббий билан музокаралар бўляпти, аммо...

CHERY AUTO

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев кеча SPORTS.uz'нинг "Учтаси биттада" (3в1) подкасти меҳмони бўлди. Унда таниқли мутахассис терма жамоамизга хорижлик мутахассис келиши масаласи ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди: 

- ЎФАнинг Иоахим Лёв (ёки Билич) билан музокаралари ва Кападзенинг терма жамоадаги роли ҳақида фикримни сўрашяпти.

Tecno

- SPORTS.uz'нинг "Учтаси биттада" (3в1) подкасти меҳмони бўлдим ва унда бу борада айтганларим ҳақида ҳаволалар беришяпти, аммо негадир фикримни тўлиқ ҳолда чиқаришмаяпти. Шунинг учун, тушунтириб ўтмоқчиман.

- Демак, ЎФА хорижлик мураббийлар билан музокара ўтказяптими? Бу саволга жавоб бериш ваколати менда йўқ, аммо баъзи ҳамкасбларимдан олган маълумотлар, ЎФАнинг икки кун олдинги расмий хабарига қараб тахмин қилиш мумкинки, ҳа, музокаралар бўляпти. Бироқ Лёв биланми, бошқами, айтмайман. Айни дамда муҳими бу эмас.

- Мен учун асосий масала - шартнома қанча муддатга таклиф қилиняпти?

- Бир йил, жаҳон чемпионати тугагунчами? Ёки Осиё кубогини ҳам қўшиб, бир ярим йилми? Ёки кейинги жаҳон чемпионатини ҳам қамраган ҳолда беш йилликми?

- Шунда ҳам, яна қўшимча саволлар пайдо бўлиши табиий.

- Агар бир ё бир ярим йил бўлса, мураббийга бу мусобақалар учун қандай вазифа қўйилади? Вазифалар бажарилмаса, истеъфога чиқариладими?

- Мана шу каби саволларга жавоб олибгина, бизга қандай мураббий кераклигини айтиш мумкин. Чунки жаҳон чемпионатидан кейин бўлмаса, "Осиё кубоги-2027" ўтгач, бизда авлодлар алмашинуви бўлади. Ҳозирги жамоа таркибига қаранг, қарийб ярми 30+ ёшда. Бу вазифа кимга юкланади? Янги авлод футболчиларини яхши билган Темур Кападзегами, ёки хорижлик кимдиргами?

- Вазифалар ва муддатга қараб, мураббий шахси ҳақида ҳам гапириш мумкин. Бир турнирда яхши натижа учун Лёвни пенсиядан қайтариш мумкин. Аммо кейинги беш йилда диққат билан янги терма жамоага номзод ҳар бир футболчимизни кузатиб, ишлашга у тайёрми?

- Мен хорижлик мураббий терма жамоамизга ёрдам беришига шубҳа қилмайман. Ҳатто кимлигини номаълум, шундай мураббий келиши тарафдориман. Аммо мен учун масала фақат энг катта бўлса-да, битта турнирдаги муваффақиятдан кенгроқ. Дунёда бир марта мундиалга келиб, шу билан йўқ бўлиб кетган жамоалар кўп. ОФК га ўринларнинг кенгайгани Ўзбекистон ҳар чемпионатга чиқиши мумкинлигига ишонч беради, аммо ҳеч қандай кафолат йўқ. 

- Энг муҳими, терма жамоамизнинг стратегик томондан ривожланиши. Сречко Катанец терма жамоа услубини мавжуд футболчиларга мослаштирди. Бу услуб мухлислар ва журналистлар томонидан танқидларга учради. Авлодлар билан бирга терма жамоа ўйин услуби ҳам ўзгарадими?

- Кўриб турганингиздек, саволлар кўп. Ва бу саволларга фақат миллий футболни бошқараётган инсонлар жавоб бериши мумкин. Биз ҳар қанча гапиришимиз, нималар дейишимиз ҳеч нарсани ҳал қилмайди»

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию