Алонсо: "Мен "Реал" Мбаппега боғлиқ деб айтмайман"
"Реал Мадрид" бош мураббийи Хаби Алонсо Ла Лига доирасида "Хетафе"га қарши ўтган баҳс (1:0) ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Винисиус ўйинга ижобий таъсир кўрсатди. Ундан келиб чиққан карточкалар, алмашинувлар – буларнинг барчаси бизга устунлик берди ва биз бундан фойдаландик. Бу ҳамма футболчи муҳим эканининг яхши намунаси. Гюлер ҳам ижобий таъсир кўрсатди — у Мбаппега аъло пас берди.
"Хетафе" майдонида ўйнаш доимо қийин. Бу ерда жанг қилишни, характер кўрсатишни билиш керак. Бундай ўйинлар гўзал бўлмаслигини ҳам тушуниш зарур.
Биз диққат билан ҳаракат қилдик ва керакли ишни бажардик. Жамоа тўққиз киши билан ўйнаётганда, охирги дақиқаларда шундай ҳолатлар бўлмаслиги керак эди. Тўпни йўқотдик ва тўғри позицияни эгаллай олмадик, шунга қарамасдан сон жиҳатидан устун эдик. Аммо энг муҳими – бизда энди уч очко бор. Қолганини таҳлил қиламиз.
Мен "Реал" Мбаппега боғлиқ деб айтмайман. Биз ундан жуда мамнунмиз. У голлари ва фаол иштироки билан ҳал қилувчи таъсир кўрсатмоқда. Унинг голлари ортида катта меҳнат ётади ва бу ҳаммасидан муҳим", — деди испаниялик мутахассис.



Комментарии