
Алонсо қўл остида "Реал" ҳимояси рақиблар имкон қолдирмаяпти
Хаби Алонсо бошқаруви остида "Реал Мадрид" ҳимояда ишончли ўйнамоқда. Ла Лигада янги бош мураббий қўл остидаги дастлабки учта ўйинда мадридликлар рақибларига жами 17 марта зарба йўллашга имкон беришди. Бундан ташқари жамоа 3 та ўйинда бор йўғи битта гол ўтказиб юборди.
Бу Пеп Гвардиоланинг "Барселона"даги биринчи мавсумидан бери (2008/09) энг кам зарба ҳисобланади. Ўшанда чемпионатнинг дастлабки учта ўйинида каталонияликлар бошқа жамоаларга жами 12 зарба беришга қўйиб беришган эди.
Ҳозирда Испания чемпионати турнир жадвалида "Реал" 9 очко билан биринчи ўринни эгаллаб туришибди. Амалдаги Ла Лига ғолиби "Барселона" 3-турда "Раё Валекано" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, очко йўқотди. Каталонияликлар 4-ўринни эгаллаб туришибди.
Комментарии