Алонсо хафа бўлмайдими? Винисиус бошқа мураббийни мақтади

  • 14 октября, 11:10
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниор ўзининг фаолияти давомида дуч келган энг зўр мураббий Карло Анчелотти эканини айтди.

Tecno

Италиялик мураббий 2021-2025 йиллар давомида “Реал”да Винисиусга устозлик қилган. Кейин ўрнини Хаби Алонсога топшириб, ўзи Бразилия миллий терма жамоасини бошқаришга киришди.

- Мен учун Карло Анчелотти ҳар доим энг зўр мураббий бўлиб қолаверади. У мен энг кўп ишонч билдирадиган инсон, мен унинг қўл остида энг зўр ўйинларимни намойиш қилганман.

Анчелотти Бразилия терма жамоасини қабул қилиб олди ва мен унинг бошқарувидаги учта учрашувда иштирок этдим.  Мен устозим ва жамоа билан эришган ўсиш яққол кўзга ташланмоқда. Жаҳон чемпионатини зўр ўтказиш учун шундай ишлашда давом этамиз, - деди Винисиус Жуниор Marca нашрига берган интервьюсида.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию