Аморим: “Бизда ўтган мавсумдан буён давом этаётган муаммо бор”
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Рубен Аморим жамоанинг собиқ футболчилари Уэйн Руни ва Гарри Невилнинг клуб вазиятини ўзгартира олмаслиги ҳақидаги шубҳаларига муносабат билдирди.
“Бу нормал ҳолат, биз натижалар учун жавобгарликдан қочиб қутула олмаймиз. Шунингдек, бизда ўтган мавсумдан буён давом этаётган айрим муаммолар бор. Ўтган мавсум мен учун аҳамиятсиз, гап тизим ҳақида кетмоқда. Жамоада тарқоқлик бор, ва менимча бу асосий муаммо. Гол ўтказиб юборишимиз ёки вазиятлардан самарали фойдалана олмаслигимизнинг тизимга алоқаси йўқ, лекин бу жамоа бошқача муҳитда яхшироқ ўйнайди деб ўйлайман”, — деди жамоа устози.
Маълумот учун, “қизил иблислар” АПЛда 6-турдан сўнг 7 очко билан 14-ўринни эгалламоқда.



Комментарии