Аморим: "Ишонч ғалабалар билан келади"

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" жамоаси бош мураббийи Рубен Аморим "Брайтон"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. 

Tecno

"Ўйин жуда қизиқарли бўлиб ўтди. Учинчи голдан кейин стадиондаги шовқин ақл бовар қилмас даражага чиқди. Бу қандайдир ғайриоддий ҳодиса эди. Бу ҳақиқатдан ҳам ажойиб эди. Стадионга кириб келганимизда ҳам мухлислар бизни яхши кутиб олишганди. Бу бизга ўйин мобайнида мотивация бағишлади. Мухлисларда бизга нисбатан ишонч туйғуси янада ортиб боряпти. Ишонч- бу нормал ҳолат, у ғалабалар билан мустаҳкамланади", - деди португалиялик мутахассис.

Маълумот учун, "қизил иблислар" кеча тунда "Брайтон" устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, очколари сонини 16 тага етказиб олди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию