Аморим МЮнинг яқин келажакдаги мақсадлари ҳақида гапирди

  • 24 августа, 12:29
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед"ни бошқараётган португалиялик мураббий Рубен Аморим "қизил иблислар"нинг келажакдаги мақсадлари ҳақида сўз юритди.

- Клубнинг яқин йиллар учун жиддий мақсади мавжуд. Биз чемпионлик унвонини қўлга киритишимиз шарт. Бунга эришиш учун босқичма-босқич ҳаракат қиламиз. Ўз вазифамизни бажариб, ўйинларда ғалаба қозонамиз, - дея мутахассис сўзларини келтирди манкунианликлар клуби матбуот хизмати.

АПЛнинг янги мавсумидаги дастлабки ўйинда "қизил иблислар" ўз майдонида "Арсенал"га қарши баҳс олиб борди. Унда Аморим шогирдлари минимал ҳисобдаги мағлубиятга учради - 0:1. Турнирнинг иккинчи тури доирасида манчестерликлар "Фулхэм" билан тўқнаш келади.

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию