
Аморим: Ўз ихтиёрим билан истеъфога чиқмайман
Европа лигасининг жорий мавсумида бош совринни қўлга киритиш учун "Тоттенҳем" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари финал босқичида ўзаро тўқнаш келди. Мазкур баҳсда "шпорлар" 1:0 ҳисобида ҳисобида ғалаба қозониб, чемпионликни қўлга киритди. Ўйиндан сўнг "қизил иблислар" бош мураббийи Рубен Аморим клубни бошқаришда давом этишини айтиб ўтди.
"Агар раҳбарият менга имкон берса, мен мураббийлик вазифасини бажара олишимга ишонаман. Ўз салоҳиятим ва маҳоратимга тўлиқ ишончим бор. Мен ҳеч нарсани, айниқса иш услубимни ўзгартирмайман. Буни ўзимни оқлаш учун айтмаяпман. Агар раҳбарият ёки мухлислар мени нотўгри мураббий деб ҳисобласа, эртаси куниёқ ҳеч қандай товон пули ҳақида гаплашмасдан кетаман. Лекин ўз ихтиёрим билан истеъфога чиқмайман" — деди португалиялик мутахассис.
Маълумот учун, Аморим 2024 йилнинг ноябрь ойида жамоага мураббий этиб тайинланган. Айни пайтда, унинг шогиртлари АПЛ турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди. Бу клуб тарихидаги сўнгги 50 йилдаги энг ёмон натижа ҳисобланади.
Комментарии