Аморим Слотнинг сўзларига жавоб берди: "Жамоамни кимдир баҳолаши шарт эмас"
Бундан бир ҳафта аввал "Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот АПЛда "Манчестер Юнайтед"дан (1:2) мағлубиятга учраганидан сўнг рақиб "пастки блокда ўйнади ва узоқ узатмаларга таянди", деб айтган эди. Нидерландиялик мутахассиснинг ушбу гапларига "қизил иблислар" устози фикр билдирди.
"Мен учун Слот нима дегани ёки одамлар жамоам ҳақида нима дейишади — фарқ қилмайди. Мен ўйинни кўриб, "биз яхшироқ ўйнай оламиз" дейишим мумкин ва бу келгусида шундай бўлиши керак. Лекин баъзида рақибга мослашиш зарур бўлади. Шунинг учун менга кимдир жамоамни баҳолашининг ҳожати йўқ.
Мен ўз жамоамни баҳолай оламан ва менга аниқки, биз тўп билан яхшироқ ўйнашимиз керак. Шуни амалга ошириш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз", — деди "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим.
Эслатиб ўтамиз, бугун "Манчестер Юнайтед" ўз уйида "Брайтон"ни қабул қилади. Беллашув Тошкент вақти билан 21:30’да старт олади.



Комментарии