Аморим: “Юнайтед”нинг муаммолари “Сити”никидан жиддий!

  • 15 декабря, 2024, 17:20
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

“Манчестер Юнайтед”нинг янги бош мураббийи Рубен Аморим жамоасидаги вазият “Сити”даги ҳамкасби Хосеп Гвардиола бошидан ўтказаётган муаммоларга қараганда анча жиддий эканини таъкидлади.

- “Манчестер Сити” ўз ишининг шунчалик устасики, улар исталган пайтда вазиятни ўз фойдаларига ўзгартира олади.

“Сити” жуда кучли жамоа ва унинг футболчилари узоқ йиллардан бири Хосеп Гвардиола билан бирга ишлаб келяпти. Улар жуда кўп совринларни ютган.

Бизнинг муаммолар анчагина жиддий. Оддий нарсалар устида ҳам бош қотиришимизга тўғри келмоқда. Лекин биз ҳам ҳудди “Манчестер Сити” каби ғалаба қозонишни истаймиз.

Айни пайтда ҳар икки жамоа қийин даврларни бошдан ўтказмоқда, лекин ғолиблик истиёқи ҳеч қачон сўнмайди, - деди Рубен Аморим.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию