
Ана холос: Ламин Ямаль Испания термаси тарк этди
Испания терма жамоаси УЕФА Миллатлар лигаси доирасида 15 октябрь куни Сербия футболчиларига қарши майдонга тушиши керак.
Дания терма жамоасига қарши ўтказилган аввалги турда испанияликлар 17 ёшли футболчиси Ламин Ямаль майдонни оқсоқланган ҳолда тарк этган эди. “Барселона” раҳбарияти Испания Қироллиги футбол федерациясига ўз футболчини клуб ихтиёрига қўйиб юборишни сўрашади.
Федерация каталонияликларнинг талабини қондирди.
Испания Қироллиги футбол федерацияси Ламин Ямалнинг клуб ихтиёрига қайтганини расман тасдиқлади.
Бунга ўтказилган тиббий текширувлар натижасида ёш ўйинчининг мушакларига ортиқча юкламалар таъсир қилгани аниқланган ва раҳбарияти Ламинга дам бериш мақсадида уни халқаро учрашувга жалб қилмайдиган бўлди.
Комментарии