Ана холос! Қатар клуби Хавини истеъфога чиқариши мумкин

  • 10 ноября, 2019, 14:28
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Қатарнинг "Ал-Садд" клуби ишқибозлари жамоанинг сўнгги ўйинларда қайд этаётган натижаларидан норози бўлишмоқда.

Таъкидлаш керакки, Қатарнинг амалдаги чемпиони охирги 2 та ўйинда мағлуб бўлди ва ўз дарвозасидан 7 та гол ўтказиб юборди. Шу боис жамоа мухлислари бош мураббий Хавини истеъфога чиқишини талаб қилишмоқда. Улар трибуналарда "Xavi out" деган ёзув билан ўз истакларини билдиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хави "Ал-Садд"ни жорий йилнинг май ойидан буён бошқариб келмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию