Ана холос: “Реал” Бенземани қайтармоқчи

  • 26 января, 2024, 17:13
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема собиқ жамоасига қайтиши мумкин.

Tecno

Кейинги пайтда 36 ёшли форварднинг клуб раҳбарияти,хусусан, бош мураббий Марсело Гальярдо билан муносабати бузилгани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда. Каримнинг ўзи Саудиядан кетмоқчи экани ҳақидаги маълумотларни инкор қилди.

Шунга қарамай, Европа матбуоти Бензема ортга қайтиши ҳақида турли ахборотларни тарқатишдан тўхтагани йўқ. Испаниядаги манбалар “Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти Бенземани Мадридга олиб келишга қарор қилгани ҳақида ёзмоқда.

Италиялик мутахассис собиқ шогирди жамоага қайтиб, мавсум охирига қадар “Реал”га ёрдам беришини истаяпти. Қолаверса, айрим манбалар Бензема “Ал-Иттиҳод” раҳбариятидан ўзини ижарага қўйиб юборишни сўраганини таъкидалмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Дилшод Xaмзаев
26/01/2024 20:34
Йўқ дегани билан.барибир мадридни қумсайди Бензема