Ана холос: Янги хўжайин “Манчестер Юнайтед”га бошқа мураббий танлади

  • 1 января, 2024, 13:11
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” бошқарувига қўшилган сэр Жим Рэтклиф клубда катта ўзгаришлар бошлаш арафасида турибди.

Tecno

71 ёшли миллиардер нидерландиялик бош мураббий Эрик тен Хаг хизматидан фойдаланмасликка қарор қилди. Бу ҳақда таниқли журналист Майк Макгрет хабар тарқатди.

Рэтклифф жамоани “Челси” ва “Брайтон”да ишлаган Грэм Поттер бошқариши керак, деган фикрни илгари сурмоқда. Тез орада клуб мутасаддилари бу мутахассис билан музокара бошлашга тайёрланмоқда.

Грэм Поттер баҳордан бери ишсиз юрибди. Унинг хизматларига Швеция футбол федерацияси,  “Лион” ва “Наполи” клублари раҳбарияти қизиқиш билдирганди. Бироқ иш ҳамкорликкача етиб бормади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию