Ана холос! Зидан "Челси"ни бошқариши мумкин

  • 2 июня, 2018, 10:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Бундан бир неча кун олдин ўз хоҳишига кўра Мадриднинг “Реал” клубидан истеъфога чиққан Зинедин Зидан янги мавсумда "Челси"ни бошқариши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги нашрнинг ёзишича “аристократлар” фаолиятида бироз танаффус қилишга қарор қилган 45 ёшли франциялик мутахассисни ушбу фикридан қайтариб, уни Лондонга келишга кўндиришга уринишмоқда.

Агар “Челси” Зидан билан келиша олмаса, у ҳолда яна бор эътиборини ПСЖ собиқ устози Лоран Бланга қаратади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Зидан Қатар терма жамоасини бошқариши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию