
Анчелотти “Атлетико”га қарши ўйиндан аввал матбуот анжуманида иштирок этиб, баҳс учун режасини ошкор қилди
“Реал Мадрид” бош мураббийи Карло Анчелотти “Атлетико Мадрид”га қарши баҳсдан аввал матбуот анжуманида иштирок этиб, ўйин учун режаси ва бир неча футболчиларнинг ҳолати ҳақида гапириб ўтди.
"Биз "Сантьяго Бернабеу"да "Сити"га қарши қилган ишимизни такрорламоқчимиз. Ўша ўйин ўзгача бўлди. Шу билан бирга, бу ўйин илк учрашувда эмас, жавоб ўйинида ҳал бўлади. Бўлажак тўқнашувда катта устунликка эришиб бўлмайди. Бу беллашув сўнгги дақиқаларгача тенг бўлади.
Федерико Вальверде бугун биз билан машғулот ўтказди, аммо у эртага ўйнайдими ёки йўқми, ўша вақтда қарор қабул қиламиз. Унинг ҳолати жуда ҳам ёмон эмас.
Жуд Беллингем ва Дани Себальоссиз жамоа ҳақида сўрасангиз, менинг жавобим бир ҳил. Бизнинг фикримиз ўзгармайди. Ёзги трансферлар ойнасида ярим ҳимояни кучайтирмаймиз, ҳужумни ҳам четда қолдирмаймиз.
Олдинги ўйинда дам олган футболчилар, масалан, Рауль Асенсио ва Камавинга эртанги ўйинда асосий таркибдан жой олишлари мумкин.
"Атлетико" ва "Сити" ўртасидаги фарқ?
Биз "Атлетико"нинг очиқроқ жамоа эканлигини ва "Сити"га қараганда тезроқ ҳужум қилишини ҳисобга олишимиз керак. "Сити" тўпни кўпроқ ушлаб туради.
Жамоамизнинг таркибида жуда кўп жароҳатлар бор эди, аммо Асенсио каби футболчилар бизга кўп ёрдам беришди. Бу янги ўйинчиларни кўриш учун яхши имконият бўлди" - деди италиялик мутахассис.
Маълумот ўрнида, мазкур баҳс бугун Тошкент вақти билан 01:00 да старт олиши режалаштирилган.
Комментарии