Анчелотти бу футболчини йўқотмоқчи эмас...

  • 20 марта, 2024, 18:42
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти истеъдодли ярим ҳимоячи Браим Диас клубда қолишини истаяпти. Бу ҳақда таниқли журналист Экрем Конур маълум қилди.

Tecno

Унинг таъкидлашича, италиялик мутахассис 24 ёшли футболчи билан ҳамкорлик қилишни давом эттириш истагида.

Браис Диас келаси ёз Мадриддан кетиб қолиши мумкин. Ҳозирнинг ўзида унга “Милан”, “Ливерпуль”,  “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал” каби қудратли клублар ўз сафидан жой беришга тайёрлиги ҳақида маълумотлар бор.

Браим Диас жорий мавсумда барча турнирларда 32 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига саккизта гол ва тўртта ассист расмийлаштирди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию