Анчелотти Каземиронинг МЮга кетишига қарши чиққан

  • 17 января, 2023, 13:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти ёзда “Манчестер Юнайтед”га 80 миллион евро эвазига кўчиб ўтган ярим ҳимоячи Каземирони қўйиб юборишни истамагани маълум бўлди.

Tecno

Diario AS хабарига кўра, италиялик мутахассис бразилиялик футболчининг "Олд Траффорд"га сотилишига қарши чиққан. Анчелотти жамоада Каземиро ва Тчуамени ўртасида ротация қилмоқчи бўлган. Бироқ раҳбарият вазиятни бошқача баҳолади. 30 ёшли футболчи жамоани тарк этиш ниятида бўлгани учун "қироллик клуби" раҳбарияти унинг кетишига тўсқинлик қилмади.

Каземиро жорий мавсум Англия премьер-лигасида 15 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйган. Бу бразилиялик футболчининг 2020/21 йилги мавсумдан кейинги фаолиятидаги энг яхши кўрсаткичдир.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию