Анчелотти ўзининг рекордини ўзи янгилади

  • 16 сентября, 2024, 20:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” Испания чемпионатининг бешинчи турида “Реал Сосьедад” устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Бу ғалаба мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти учун навбатдаги рекорд сифатида қайд этилди.

Tecno

Карло Анчелоттининг бош мураббийлигидаги мағлубиятсиз ўйинлари серияси 32 тага етди. Бу италиялик мутахассиснинг янги шахсий рекорди сифатида қайд этилди.

“Реал” Испания чемпионатида охирги маротаба жорий йилнинг январида “Атлетико”дан 2:4 ҳисобида мағлубиятга учраган эди.

Анчелоттининг аввалги рекорди ҳам “Реал”да қайд этилган. Тажрибали мутахассис бошқарувида мадридликлар 2013-2014 йилги мавсумда ҳам 31 та учрашувда мағлубиятга учрамаган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию