Анчелотти Саудия Арабистонида ишлашга қизиқмаяпти

BEPUL PROPAN

Италиялик машҳур мутахассис Карло Анчелотти Саудия Арабистони терма жамоаси билан бирга ЖЧ-2018га боришга қизиқмаяпти. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, “Милан”, ПСЖ, «Челси», «Бавария» ва «Реал» каби клубларда фаолият олиб борган 58 ёшли мутахассис гарчи катта маблағ таклиф этилаётган бўлсада ушбу терма жамоада ишлашни истамаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Саудияликлар дастлаб мамлакатни мундиалга олиб чиққан голландиялик Берт ван Марвейкни истеъфога чиқаришган бўлишса, кейинроқ, унинг ўрнига тайинланган аргентиналик машҳур мутахассис Эдгардо Баусани ҳам ўз лавозимидан озод этишган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию