
Анчелотти: "У менинг маслаҳатларимга муҳтож эмас"
"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти ҳамкасби Хосеп Гвардиолани мақтаб гапирди. Бу ҳақда "Marca" хабар берди.
Анчелотти сўнгги ойларда ўзининг ёмон натижалари билан ҳамманинг эътибор марказида бўлиб турган "Манчестер Сити" мураббийи Гвардиола ҳақида ўз фикрларини билдирди.
У менинг маслаҳатларимга муҳтож эмас. Хосеп дунёдаги энг яхши мураббийлардан бири. У ўз даврининг янгилик яратувчиси. Сўнгги натижалар у ҳақидаги фикримни ўзгартирмайди, - деди Италиялик мутахассис.
"Манчестер Сити" сўнгги 10 та ўйинда фақат битта ғалаба қозонди, икки марта дуранг ва етти марта мағлубиятга учради.
Комментарии