
Анчелотти Винисиуснинг келажагига ойдинлик киритди
"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти Винисиуснинг Саудияга йўл олиши ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Тўғриси, мен билган маълумотлар кўра, Винисиус бу ерда жуда бахтли экан. Бразилиялик ҳужумчи "қироллик клуби"да тарих яратмоқчи. Шу сабабли, назаримда Жуниор биз билан қолиб, чемпион бўлишимизга ўз ҳиссасини қўшади" - дея таъриф бериб ўтди италиялик мутахассис.
Маълумот ўрнида, 24 ёшли вингер "қаймоқранглилар" сафида 291 та учрашувда иштирок этиб, 101 та гол ва 84 та голли узатма беришга муваффақ бўлди. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган бўлиб, Трансфермаркт порталидаги нархи 200 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Комментарии