Анчелотти ёш вундеркиндни жаҳон чемпионатида ўйнаниши кафолатлади

  • 6 декабря, 08:47
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

- Сўнгги олти ойдаги ўйинига қараб, шуни айтаманки, Эстевао жаҳон чемпионатига боради. У жуда ноёб ўйинчи, бошқалардан фарқ қилади. Чунки у табиий истеъдодга эга. Ёши сабабли ҳали 100 фоиз шаклланиб улгурмаган. Талантни яхшилаб бўлмайди, аммо барқарорликни ошириш мумкин.

Tecno

Бразилия миллий терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти “Челси” таркибида порлай бошлаган ёш ҳужумкор футболчи Эстевао 2026 йилги жаҳон чемпионатида қатнашиши маълум қилди.

Жисмоний жиҳат, тактик тайёргарлик ва руҳий барқарорлик унга ёрдам беради. Эстевао “Челсида жуда яхши ривожланяпти.

Мен “Челси” мутасаддилари билан гаплашмаганман, лекин улар унга алоҳида ривожланиш дастури тайёрлаётганига ишонаман. Шунинг учун терма жамоа бундай истеъдод эгасидан фойдаланиши керак, - деди Карло Анчелотти.

18 ёшли Эстевао “Палмейрас” тарбияланувчиси ҳисобланади. Ёзда “Челси” уни 45 миллион еврога трансфер қилди.

Эстевао 2024 йилнинг сентябрида Бразилия терма жамоаси сафида дебют қилган эди. ҳозиргача халқаро миқёсда ўн битта ўйинда бешта гол урди. Шу голлардан тўрттасини Карло Анчелотти қўл остидаги учта учрашувда киритди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию