"Андижон" футболчилари бугунги учрашувни қора боғичда ўтказади

  • 15 июня, 2020, 12:08
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, яқинда Андижон вилояти ҳокими, "Андижон" футбол клуби президенти Шуҳратбек Қўшақбоевич Абдураҳмоновнинг онаси - Саодатхон ая вафот этган. Шу муносабат билан, "Андижон" футбол клуби футболчилари бугунги учрашувни қора боғич остида ўтказиб, ўз таъзияларини мана шундай тарзда билдиришга қарор қилишди.

Tecno

Эслатиб ўтамиз, "Бухоро" ҳамда "Андижон" жамоалари ўртасидаги учрашув Бухоро шаҳридаги "Марказий" стадионда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, Муборак шаҳридаги "Б. Вафоев" стадионида бўлиб ўтади.

Учрашув соат 18:30да бошланади. Ушбу баҳсни ЎзМТРКнинг "Спорт" телеканали тўғридан-тўғри эфирга узатади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Ф/К АНДИЖОН
15/06/2020 15:32
Бугунги уйинда,Андижон жамосига омад тилайман. Андижон сендан Fалаба кутамиз.!!!