"Андижон" легионер футболчиси билан хайрлашди

  • 2 сентября, 23:12
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мавсум бошида “Андижон” сафига қўшилган словениялик 23 ёшли ярим ҳимоячи Алтин Крезиу жамоа билан хайрлашди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Tecno

Айтиш лозимки, ҳар икки томоннинг ўзаро келишувига кўра амалдаги шартнома бекор қилинди. 

Крезиу “Андижон” таркибида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Клуб Алтинга жамоадаги фаолияти учун миннатдорчилик билдирди ҳамда унинг кейинги фаолиятига омад тилади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию