"Андижон"ни ОЧЛ 2 да нималар кутмоқда ёхуд мусобақа қатнашчилари, саватчалар ва тақвим ҳақида

CHERY AUTO

“Андижон” жамоаси учун мавсумнинг иккинчи қисми жуда муҳим ва ҳар қачонгидан кўра аҳамиятлидир. Боиси, сентябрь ойида Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақасидаги дебют иштирокига киришади. Бу эса шубҳасиз “Андижон” футбол клубида янги саҳифа очилишидан дарак. Бир ярим ойдан ошиқроқ вақт қолган мазкур турнир ҳақида сўз юритамиз.

Tecno

ОЧЛ 2 мусобақасида жами 32 та клуб иштирок этади. Иштирокчилар мос равишда 16 тадан Шарқ ва Ғарб минтақаларига бўлинадилар. “Андижон” Ғарб минтақадасида бўлади.

ОЧЛ 2 да кимлар қатнашади? Бу ҳаммани қизиқтираётган савол. “Андижон” жамоамиз қатнашадиган мусобақада демак қуйидаги Осиё жамоалари ҳам иштирок этадилар:

“Ал-Муҳаррақ” (Баҳрайн)

“Ал-Халдия” (Баҳрайн)

“Ал-Васл” (БАА)

“Ал-Насср” (Саудия Арабистони)

“Ал-Аҳли” (Қатар)

“Истиқлол” (Эрон)

“Андижон” (Ўзбекистон)

“Ал-Хуссейн” (Иордания)

“Ал-Виҳдат” (Иордания)

“Моҳун Баган” (Ҳиндистон)

 “Истиқлол” (Тожикистон)

“Арқадағ” (Туркманистон)

“Ал-Завра” (Ироқ)

“Регар ТадАЗ” (Тожикистон) - “Аҳал” (Туркманистон) ғолиби

“Гоа” (Ҳиндистон) - “Ал-Сииб” (Уммон) ғолиби

“Ал-Дуҳайл” (Қатар) – “Сепахон” (Эрон мағлуби, ғолиби ОЧЛ элитда қатнашади)

ОЧЛ 2 мусобақаси формат бўйича уй ва сафар тизимида ўтказилади. Шунингдек, 4 та гуруҳнинг ҳар бирида биринчи ва иккинчи ўрин эгалари кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритади.

Гуруҳ ўйинлари тақвими

1-тур: 16–18 сентябрь

2-тур: 30 сентябрь – 2 октябрь

3-тур: 21–23 октябрь

4-тур: 4–6 ноябрь

5-тур: 25–27 ноябрь

6-тур: 10–11 декабрь (Шарқ),

23–24 декабрь (Ғарб)

Барча учрашувлар ОФК мусобақалари тақвимига мувофиқ ўтказилади ва учрашувлар жадвали (жумладан, ўйинлар тартиби ва бошланиш вақтлари) қуръа ташлашдан сўнг ОФК томонидан, ОФК Мусобақалар қўмитаси томонидан белгиланган қоидалар асосида тасдиқланади.

Ғарб минтақасидаги 16 та иштирокчи клуб "Куч даражаси ва саватларга тақсимлаш тамойили" асосида тўрт (4) та саватга ажратилади.

Биринчи саватча:

“Ал-Насср” (Саудия Арабистони)

“Ал-Васл” (БАА)

“Ал-Аҳли” (Қатар)

“Ал-Дуҳайл” (Қатар) – “Сепахон” (Эрон) мағлуби (бу жуфтлик ғолиби ОЧЛ Элитга йўл олади)

Иккинчи саватча:

“Истиқлол” (Эрон)

“Андижон” (Ўзбекистон)

“Ал-Завра” (Ироқ)

“Ал-Хуссейн” (Иордания)

Учинчи саватча:

“Ал-Муҳаррақ” (Баҳрайн)

“Мохун Баган” (Ҳиндистон)

“Истиқлол” (Тожикистон)

“Аркадағ” (Туркманистон)

Тўртинчи саватча:

“Ал-Виҳдат” (Иордания)

“Ал- Халдия” (Баҳрайн)

“Гоа” (Ҳиндистон) - “Ал-Сииб” (Уммон) ғолиби

“Регар ТадАЗ” (Тожикистон) - “Аҳал” (Туркманистон) ғолиби

Кўриниб турибдики, “Андижон” жамоамиз “Истиқлол” (Эрон), “Ал-Хуссайн” (Иордания) ва “Ал-Завра” (Ироқ) билан бир гуруҳдан жой олмайди. 1, 3 ва 4-саватчадан биттадан жамоа “Андижон”га рақиб бўлади.

Қуръа ташлаш маросими жорий йилнинг 15 август куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдаги “Intercontinental” меҳмонхонасида бўлиб ўтади. Аввалига 14 август куни маҳаллий вақт билан 10:30 (Тошкент вақти билан 13:30) да иштирокчи клублар учун семинарлар бўлиб ўтади. 15 август куни маҳаллий вақт билан 15:00 (Тошкент вақти билан 18:00) да қуръа ташлаш маросими бошланади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию