Андрей Шипилов АГМК билан дурангдан сўнг: Майдонга керагидан кўп қум тўкилганини кўрдик. Айнан шу боис Акбар Исматуллаев жароҳат олди

Кеча Суперлига 1-туридан ўрин олган АГМК - "Металлург" учрашуви ўтказилди. Беллашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Беллашувдан сўнг меҳмонлар устози Андрей Шипилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда "Металлург" клуби матбуот хизмати хабар берди.

- Ўйин қизиқарли ва кескин ўтди. Иккала жамоа ҳам ғалабага лойиқ эди. Рақиб таркиби жуда кучли, биз ҳам яхши ўйнашга уриндик. Менимча, натижа адолатли.

"Металлург" сафида Александр Лобанов яхши ҳаракат қилди. Бундан ташқари қанот вакиллари Тошқўзиев ва Тошпўлатов катта ҳажмдаги ишни бажаришди. Иккинчи таймда бутун жамоам яхши ўйнади. Убайдуллаевда 2-3 та қулай имконият бўлди. Иккинчи бўлимда бизда кўпроқ қулай имкониятлар бўлди.

Майдонга керагидан кўп қум тўкилганини кўрдик. Айнан шу боис Акбар Исматуллаев жароҳат олди. Иккала жамоа ҳам тўлиқ куч билан ўйнай олмади, имкониятлари даражасини намойиш эта олишмади.

Музаффар Музаффаровда оилавий муаммолар пайдо бўлганлиги боис у билан самимий хайрлашдик. Зоҳид Абдуллаев нега жамоага қайтарилди? У билан хайрлашишимиз ўзи қийин бўлганди. Узоқ суҳбатлашгандик. Клуб раҳбариятининг ёрдами билан Абдуллаевни барибир жамоага қайтардик. Унинг ҳали ёрдами тегади.

Клубда уч йилдан буён ишлаб келаяпман, Тошпўлатовни икки йил муқаддам жамоамизга олиб келиш ҳаракатини қилганмиз. Аммо фақат бу йил мақсадимизга эришдик. Тошқўзиев 1998 йилда туғилган ёш футболчи, унга имконият бериш керак эди. Бундан ташқари жамоада Сатторов, Шипилов сингари тўрт-беш нафар ёшларга ҳам ишонч билдираяпмиз, уларга секин аста кўпроқ имконият бериб борамиз. Янги футболчиларнинг эса жамоага қўшилиб кетишлари учун вақт керак бўлади, - деди Андрей Шипилов.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию