Англия - Ирландия: Матнли трансляция
Миллий терма жамоалар ўртасидаги ўртоқлик учрашувларидан ўрин олган Англия - Ирландия беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин.
- 90+3'

Ўйин якунланди.
- 90'

Иккинчи таймга икки дақиқа қўшиб берилди.
- 88'

Жеймснинг узатган пасини Харри Магуйар боши билан дарвозага йўллашга уринди, бироқ ноаниқ.
- 88'
Фил Фоденнин пасидан сўнг ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.
- 84'
Зарбалар бўйича статистика 19:3.
- 80'
Англия тўпни назорат қилмоқда.
- 77'
Букайо Саканинг пасини ҳимоячилар бартараф этишди.
- 73'

Мэйсон Маунт захирага олинди, майдонга Джуд Беллингхем тушдт
- 72'

Ирландия бурчак тўпини хавфли вазиятга айлантира олмади.
- 71'

Адам Айда Ронан Куртис ўрнига майдонга тушди.
- 70'
Эйнсли Мэйтленд-Найлснинг узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
- 65'

Тайрон Мингс майдонни тарк этди, Эйнсли Мэйтленд-Найлс баҳсга қўшилди.
- 63'

Доминик Кальверт-Льюин ўрнини Тэмми Абрахамга бўшатиб берди.
- 61'

Фил Фоден Жек Грилиш ўрнида ҳаракат қилади.
- 61'

Сайрус Кристи ҳам майдонни тарк этди, Кевин Лонг унинг ўрнини эгаллади.
- 61'

Каллум О'Дауда захирага олинди, Джеймс Макклейн майдонга тушди.
- 61'

Ирландияда ўзгариш. Робби Брэйди Дарли Хорган ўринин эгаллади.
- 58'
Жейдон Санчо тўпни жарима майдонига узатди. Ҳимоячилар ўз ўрнида.
- 56'

ГОООЛ! Доминик Кальверт-Льюин ҳисобни йириклаштирмоқда.
- 55'

Сайрус Кристи ўз жарима майдонида қўполлик ишлатди. Пенальти.
- 54'
Жейдон Санчо ҳимоячилардан ўтиб кетмоқчи бўлди, бироқ рақиб футболчилари уни тўхтата олишди.
- 50'
Букайо Сака қулай имкониятдан фойдалан олмади.
- 47'
Жек Грилиш рақиб жарима майдонига кириб, тўпни жамоадошларига узатди, бироқ унинг пасига хеч ким етиб боролмади.
- 46'

Ник Поп ўрнига Дин Хендерсон майдонга тушди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45+3'

Биринчи бўлим якунланди.
- 45+2'
Жейдон Санчо рейдини ҳимоячилар осонлик билан тўхтатишди.
- 45'

Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
Дара О'ши қўполлик ишлатди.
- 41'
Жек Грилишнинг жарима майдонига узатиб берган пасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 41'

Мэйсон Маунт бурчак зарбасини қисқа пас билан давом эттирди.
- 38'

Англиянинг бурчакдан узатган зарбаси Даррен Рэндолфнинг қўлига бориб тушди.
- 38'
Жейдон Санчонинг зарбаси бурчак тўпи билан якунланди.
- 37'
Англия тўпни ўзида ушлаб турибди.
- 34'
Мэйсон Маунтнинг узатмасини ҳимоячилар узоқлаштиришди.
- 33'
Жейдон Санчо ҳужумда қўполлик ишлатди.
- 31'

ГОООЛ! Жек Грилишнинг узатмасини Жейдон Санчо голга айлантирмоқда.

- 30'
Англия бурчакдан тўпни ўйинга киритди, ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди.
- 28'

Бурчак тўпидан сўнг ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.
- 27'
Хари Магуайр бурчакдан узатилган пасга биринчи бўлиб етиб борди, бироқ дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 26'

Инглизлар бурчак тўпи тепишади.
- 22'
Жек Грилишнинг рейдини ҳимоячи тўхтатиб қолди.
- 20'
Мэйсон Маунтнинг узоқдан йўллаган зарбасига ҳимоячи блок қўйди.
- 18'

ГОООЛ! Харри Магуайр қанотдан узатилган пасни боши билан дарвозага тўғрилаб қўйди.
- 17'
Букайо Саканинг зарбасини Даррен Рэндолф қайтарди.
- 14'

Жон Эган ўрнига Дара О'ши майдонга тушди.
- 13'

Жон Эган рақиби билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ердам кўрсатилмоқда.
- 9'
Дарли Хорганнинг зарбасига ҳимоячилар тўғоноқ бўлишди.
- 7'
Тайрон Мингснинг зарбаси бироз ноаник бўлди.
- 5'

Мезбонлар бурчак тўпидан фойдалана олишмади.
- 5'
Букайо Саканинг жарима майдонига узатган паси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
- 2'
Дарли Хорган кутилмаганда рақибининг оеғига зарба бериб юборди.
- 1'

- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Хайрли оқшом қадрли футбол мухлислари. Сизлар билан биргаликда Англия ва Ирландия ўртасидаги баҳсни биргаликда кузатиб борамиз.



Комментарии