Англия - Исландия: Матнли трансляция
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. УЕФА Миллатлар Лигаси 6-туридан ўрин олган Англия - Исландия учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Азизбек Одилов кузатиб боради.
- 90+4'

Ўйин якунланди.
- 90'

Иккинчи таймга уч дақиқа қўшиб берилди.
- 90'
Букайо Саканинг зарбаси ноаниқ чиқди.
- 88'

Исландияда ўзгариш. Биркир Бьярнасон ўрнини Исак Йоханессонга бўшатиб берди.
- 88'

Эйнсли Мэйтленд-Найлснинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 85'

Киран Триппьер захирага олинди, Эйнсли Мэйтленд-Найлс майдонга тушди.
- 84'

ГООООООООЛ! Фил Фоден қанотдан дарвозанинг ўнг қўйи бурчагини аниқ нишонга олди.
- 83'
Киран Триппьернинг пасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 80'

ГООООООЛ! Жейдон Санчо Фил Фоденни тўп билан таъминлади. У эса ҳимоячиларни ортда қолдириб, дарвозани ишғол қилмоқда.
- 79'
Зарбалар сони: 18-1
- 76'

Тэмми Абрахам эса Харри Кейн ўрнини эгаллайди.
- 75'

Инглизлар янги кучларни майдонга туширмоқда. Жейдон Санчо Жек Грилиш ўрнини тўлдиради.
- 75'
Харри Кейннинг зарбасини ҳимоячи майдондан ташқарига чиқариб юборди.
- 73'

Альберт Гюдмюндссон учун ҳам баҳс якунланди, Жон Дагур Торштейнссон майдонга тушди.
- 73'

Йон Дади Бёдварссон майдонни тарк этди, Кольбеинн Сигторссон ўйинга қўшилди.
- 72'

Кари Арнасон қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 69'
Харри Магуайрнинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 67'

Қанот ҳакамнинг байроғи кўтарилди. Букайо Сака офсайдда қолиб кетди.
- 66'
Фил Фоденнинг зарбасига ҳимоячи тўғоноқ бўлди.
- 64'

Мэйсон Маунт ўрнига Гарри Уинкс майдонга тушди.
- 64'

Ўзгариш навбати инглизларга келди. Кайл Уокер ўрнини Тайрон Мингзга бўшатиб терди.
- 63'

Англия бурчак тўпидан фойдалана олмади.
- 62'

Ўзгариш. Рунар Сигуренссон ўрнини Хольмар Эйольфссонга бўшатиб берди.
- 60'
Кари Арнасон бурчакдан узатилган пасни боши билан дарвозага йўллади, бироқ зарба бироз ноаниқ бўлди.
- 60'

Исландия бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди.
- 55'
Эрик Дайернинг узатмасини ҳимоячилар бартараф этишди.
- 54'

Мағлубиятга учраетган Исландия ўйинни 10 киши бўлиб давом эттиради. Биркир Севарссонга учрашув хаками қизил карточка кўрсатди.

- 52'
Инглизлар ҳужум уюштириш учун йўл қидирмоқда.
- 49'

Сверрир Ингасон қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 48'
Рунар Сигуренссоннинг жарима зарбасини ҳимоячилар осонлик билан қайтаришди.
- 48'
Инглизлар қўполлик ишлатди. Меҳмонлар жарима тўпи тепишади.
- 46'

Ўзгариш. Эгмундур Кристинссон захирага олинди, Ханнес Халльдоурссо ўйинга қўшилди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45+2'

Ҳакам футболчиларни танаффусга таклиф қилди.
- 45'

Биринчи таймга бир дақиқа қўшиб берилди.
- 45'
Рунар Сигуренссоннинг қўполлигидан сўнг ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 42'
Букайо Сака рақибини йиқитди, ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.
- 41'
Йон Дади Бёдварссон қўполлик ишлатди. Инглизлар жарима тўпи тепишади.
- 38'
Харри Кейн гол уриш имкониятини қўлдан чиқарди. Зарбага бироз аниқлик етишмади.
- 37'

Инглизлар бурчак тўпидан унумли фойдалан олишмаяпти. Бу сафар ҳам ҳимоячилар аниқ ўйнашди.
- 37'
Харри Кейннинг зарбаси хавфли, бироқ ноаниқ чиқди.
- 36'

Киран Триппьернинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 35'
Фил Фоденнинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтармоқда
- 35'

Фил Фоденнинг узатмасини дарвозабон ушлаб олди.
- 32'
Букайо Саканинг пасига ҳимоячи блок қўйди, бурчак тўпи.
- 31'
Мэйсон Маунт қўполлик ишлатди. Исландия жарима тўпи тепади.
- 31'

Инглизларнинг бурчак тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
- 30'
Фил Фоденнинг кучли зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди.
- 29'

Йон Дади Бёдварссон офсайдда қолиб кетди.
- 28'
Харри Кейннинг зарбаси ноаниқ бўлди.
- 24'

ГОООООООЛ! Мэйсон Маунт ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозабонинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди.

- 24'
Жек Грилишнинг узатмасини ҳимоячи қайтарди.
- 23'
Тўп назорати 80:20.
- 22'
Англия штурм уюштирди, бироқ дарвозабон ва ҳимоячилар аниқ ўйнашди.
- 20'

ГОООООЛ! Деклан Райс Фил Фоден узатган пасни боши билан дарвозага тўғрилаб қўйди.

- 19'
Виктор Пальссон қўполлик ишлатди. Инглизлар жарима тўпи тепишади.
- 19'
Эрик Дайернинг узатмасига жамоадошлари ета олишмади.
- 15'
Жек Грилиш ҳимоячиларни алдаб ўта олмади. Мезбонлар эркин зарба билан ўйинни давом эттиришади.
- 13'

Рунар Сигуренссонга тиббий ердам кўрсатилди.
- 12'

Кайл Уокер тўпга ўйнамади деб топди хакам ва унга ҳам сариқ карточка кўрсатди.
- 11'

Биркир Севарссон ортдан келиб рақибини йиқитди ва сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 10'
Виктор Пальссон рақиқбига қарши қўполлик ишлатди.
- 9'

Киран Триппьер ўйиндан ташқари ҳолатда.
- 8'
Биркир Бьярнасон қўполликк ишлатди.
- 8'
Ари Скуласоннинг узатмаси қайтарилди. Англия қарши ҳужум уюштириб кўради.
- 7'
Йон Дади Бёдварссон тўпга улгурмади. Магуйар тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди.
- 6'
Харри Кейн офсайдда қолиб кетди.
- 6'
Биркир Севарссон тўпни жарима майдонига етказиб берди, бироқ Пикфорд тўпни муштлари билан уриб юборди.
- 4'

Бурчак тўпидан сўнг инглизлар кучсиз зарба билан ҳужумини якунлашди.
- 4'
Маунт ҳимоячилардан ўтиб зарба бера олмади. бурчак тўпи.
- 3'
Харри Магуйар ҳужум ташкил қилмоқчи бўлди, бироқ ҳимоячи тўпни қайтарди.
- 2'
Англияда қисқа паслар билан ўйинни бошлади.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда.




Комментарии