Англия футболида йўқотиш. Истеъдодли ўйинчи учрашув вақтида жон берди

  • 16 декабря, 2024, 17:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия футболида қайғули ҳолат юз берди. “Уолтхэмстоу” жамоасининг 17 ёшли истеъдодли футболчиси Кайлен Деннис Лондондаги учрашув вақтида жон берди.

Tecno

Шифокорлар ўйин пайти ҳушини йўқотиб, майдонга қулаган ўйинчига тез тиббий ёрдам кўрсатишга уринди, бироқ уларнинг саъй-ҳаракатлари самарасиз кетди.

Аниқланишича, Деннис юрак хуружи оқибатида ҳаётдан кўз юмган.  

Мутахассислар Денниснинг ўта ноёб қобилиятга эга келажаги порлоқ футболчи сифатида таърифлаб келарди.

Юз берган воқеага Кайлен Деннис тарбияланган “Райан” болалар футбол жамоаси вакиллари ҳам муносабат билдирди.

- Кайленнинг вафот этганидан шокка тушдик. У 13 ёшида жамоамизга келган эди. Оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз, - дейилади клуб баёнотида.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию