Англия клуби "Реал" ҳимоячисини ўз сафида кўришни хоҳламоқда

  • 7 ноября, 15:56
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер яқин вақт ичида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, футболчига Англиядан таклиф тушган.  Унга собиқ жамоаси "Челси" қизиқиш билдирган. Шунингдек, немис ҳимоячисига Саудия Арабистони клубларидан ҳам таклифлар бўлган.

Маълумот учун, 32 ёшли Рюдигер 2022 йил ёзидан буён "қироллик" клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2026 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган. "Transfermarkt" порталида футболчининг трансфер қиймати 15 миллион евро этиб баҳоланган.   

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию