Англия Лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ учрашув ўтказган ўйинда "Манчестер Сити" ишончли ҳисобда зафар қучди
Англия Лига кубогининг 1/4 финал босқичида Хосеп Гвардиола мураббийлигидаги "Манчестер Сити" "Брентфорд" билан куч синашиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов эса 90 дақиқа ҳаракат қилишга муваффақ бўлди.
Тўқнашувнинг 32-дақиқасида Райан Шерки ўнг оёқ билан узоқ масофадан супер гол уриб, "шаҳарликлар"ни олдинга олиб чиқди. 67-дақиқада эса Абдуқодир Ҳусанов бошлаб берган ҳужумни Савиньо голга айлантириб, ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.
- Англия - Кубок Карабао
- Четверть финалы
Манчестер Сити
- Rayan Cherki 32'
- Savinho 67'
Окончен
2
:
0
18.12.2025 00:30
Брентфорд
Маълумот ўрнида, манчестерликлар навбатдаги учрашувини 20 декабрь куни "Вест Хэм"га ўтказади. Ушбу баҳс эса Тошкент вақти билан 20:00’да старт олиши режалаштирилган.




Комментарии