
Англия лига кубоги. "Ньюкасл" ортиқча қийинчиликсиз "Арсенал"ни таслим этди (Видеошарҳ)
Англия лига кубогининг ярим финалидан ўрин олган "Ньюкасл" - "Арсенал" тўқнашувида "қарғалар"нинг қўли баланд келди.
Дастлаб, Мёрфи ҳисобни очган бўлса, иккинчи тайм бошида Гордон фарқни иккитага ошириб қўйди. Биринчи баҳсда ҳам "Ньюкасл" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Шу тариқа, Хау шогирдлари финалга йўл олди.
Қуйида ушбу беллашув видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Комментарии