Англия Лига кубогининг ярим финал босқичига қуръа ташланди. "Манчестер Сити"нинг рақиби маълум!
Хабарингиз бор, кеча ва бугун Англия Лига кубоги чорак финалидан ўрин олган 3 беллашув бўлиб ўтди. Сўнгги баҳс эса эртага "Арсенал" - "Кристал Пэлас" клублари иштирокида бўлади.
Ушбу тўқнашувдан аввал Англия Лига кубогининг ярим финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Қуръа натижасига кўра, Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" ярим финалда "Фулхэм"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олган "Ньюкасл" билан куч синашади. "Кардифф Сити"ни ишончли тарзда мағлуб этган "Челси"нинг рақиби эртага аниқланади. "Арсенал" ва "Кристал Пэлас" жамоаларидан бири "аристократлар" билан тўқнаш келади.
Эслатиб ўтамиз, ярим финал беллашувлари 2 та ўйиндан иборат бўлади.



Комментарии