
Англия терма жамоаси футболчиси "Челси" радарида
"Челси" клуби ярим ҳимоя чизиғини "Астон Вилла" футболчиси Морган Рожерс билан кучайтирмоқчи.
"CaughOffside" нашрининг берган маълумотларига кўра, ҳозирда англиялик футболчи учун бўлаётган рақобатда "Челси" пешқадам ҳисобланмоқда. Рожерс Лондон клубинг 2026 йилдаги асосий трансфер мақсади ҳисобланади. Шунингдек, ярим ҳимоячига "Ливерпуль" ва ПСЖ жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Маълум бўлишича, "Астон Вилла" ўз футболчисини 92 миллион еврога сотишга тайёр. Ҳозирда 23 ёшли футболчининг "Трансфермаркт" порталидаги нархи 65 миллион еврони ташкил этади.
Маълумот учун, Морган жорий мавсум бирмингемликлар сафида 10 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширган.
Комментарии