Англия терма жамоаси футболчиси жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади

  • 4 ноября, 2022, 22:30
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ЖЧ-2022 олдидан Гарет Саутгейт бошчилигидаги Англия терма жамоасида жиддий йўқотиш бор. Инглизларнинг чап қанот ҳимоячиси Бен Чилуэлл жароҳат сабаб мундиални ўтказиб юборади.

Tecno

"Evening Standard" нашри хабарига кўра, "Челси" ҳимоячиси Чемпионлар лигаси доирасида Загребнинг "Динамо"сига қарши ўйинда олган жароҳати туфайли уч ойга яқин майдонга туша олмайди. Шу тариқа, Чилуэлл 2023 йилнинг февралигача "аристократлар"га ёрдам бера олмайди ва Қатардаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, Евро-2020да "Челси" ҳимоячиси Люк Шоуга ўринбосар сифатида ҳаракат қилган эди. Футболчи "уч шерлар" сафида 17та ўйинда майдонга тушиб, битта гол муаллифига айланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию