
Англия Украинани қийинчиликсиз мағлуб қилди
"Евро-2024" саралаш босқичи 1-тур учрашуви Англия - Украина баҳси бўлиб ўтди. Мазкур ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Кейн 37-дақиқада Саканинг пасини голга айлантириб ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай Букайонинг ўзи супер зарбаси билан рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Шу тариқа, Англия ўз гуруҳида 6 очко билан пешқадамликни сақлаб қолди.
Комментарии