Англиядан 3 клуб “Реал”нинг қимматбаҳо юлдузини олмоқчи

  • 24 сентября, 06:50
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал”нинг франциялик легионери Эдуардо Камавинга Англия Премьер-лигасининг бадавлат клублари нишонига тушди ва ёзда жамоасини ўзгартириш эҳтимоли ошиб боряпти.

Tecno

Caught Offside нашрининг ёзишича, “Челси”, “Манчестер Юнайтед” ва “Ньюкасл Юнайтед” 22 ёшли футболчи учун “Реал” талаб қиладиган 80 миллион евро миқдоридаги бадал пулини тўлашга тайёр.

Камавинга “Ренн” тарбияланувчиси ҳисобланади. Марказий ярим ҳимоячини мадридликлар 2021 йили ўз жамоасига қўшиб олган. “Ренн” бу трансфердан 31 миллион евро ишлаб олган эди.

Эдуардо ҳар трансфер мавсумида гранд клублар нишонида бўлади. Бу ўйинчи “Қироллик клуби” билан ҳамкорликн тўхтатмоқчи эмас. Аммо Камавинганинг трансфер суммаси пасая бошлаган. Хусусан 2024 йили 100 миллион еврога баҳоланган ўйинчининг ҳозирги нархи 60 миллион еврони ташкил қилмоқда.

“Реал” раҳбарияти буни инобатга олган ҳолда, 2029 йилнинг ёзигача давом этадиган шартномага эга ўйинчини 80 миллион еврога сотиб юборишга тайёрлиги айтиляпти.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию