Англиялик футболчи 14 йилга қамалади

  • 15 августа, 08:52
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англиянинг “Кристал Пэлас” клубида ўйнаган ҳимоячи Майкл Боатенг 14 йил муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилингани ҳақида хабар тарқатилди.

Tecno

Маълумотларга қараганда, собиқ футболчини ўта катта миқдорда гиёҳванд модда сақлагани учун ҳибсга олинган ва кейинчалик унинг айби исботланган. Боатенг турли хил наркотик моддалари билан савдо қиладиган жиноий гуруҳ аъзоси бўлгани айтилмоқда.

34 ёшли собиқ ҳимоячи параллел тарзда футболчиларнинг шасхий мураббийи бўлиб ҳам ишлаган. “Манчестер Юнайтед”нинг машҳур ўйинчиси Жейдон Санчо унинг мураббий сифатида хизматларидан фойдаланиб келган.

Қизиғи шундаки, Майкл Боатенг 2014 йили келишилган ўйинлар ташкил қилишда айбланиб, 16 ой қамалиб чиққан ва унга бир умр футбол соҳасида фаолият кўрсатиш таъқиқланган. Бундан ташқари, у 2015 йилда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғуллангани учун маълум муддат ўтириб чиққан.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию