Англиялик мураббий Жанубий Корея терма жамоасини бошқариши мумкин

  • 20 февраля, 2024, 23:00
  • Suhrob Xolbekov
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Стив Брюс мураббийлик постига қайтиши мумкин. Англиялик мутахассис Жанубий Корея терма жамоасида ишлашни истамоқда, дея хабар берди "Mirror" нашри. 

Tecno

Осиё кубоги ўз якунига етганидан кейин кореяликлар устози Юрген Клинсманн ўз лавозимидан озод қилинди. 59 ёшли немиснинг кейинги манзили ҳозирча аниқ эмас. Қатардаги турнирда унинг шогирдлари ярим финалгача етиб бориб, Иорданияга мағлуб бўлди. 

Стив Брюс сўнгги марта "Вест Бромвич"га бош мураббийлик қилди. Шунингдек, 63 ёшли мутахассис "Ньюкасл", "Астон Вилла", "Халл Сити" ва "Сандрленд" каби жамоаларни бошқарган. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Тажибоев Мирзаакбар
21/02/2024 16:44
Рекламаларинг жудаям жонга тегди тўғри си