Анри: "Арсенал" ва Дьёкереш бир-бирига мос"

CHERY AUTO

"Арсенал" афсонаси Тьерри Анри Виктор Дьёкерешни жамоага мос ҳужумчи деб ҳисоблайди.

Tecno

"Ҳар доим ҳужумчилар ҳақида гапирганда бир оз адолатсизлик бор, чунки бу уларга ортиқча босим қилади. Лекин сиз "Атлетик" дарвозасига урган унинг голини кўрдингиз. Инстинкт, узатманинг қаерга йўналишини ҳис қилиш, ажойиб зарба — ёнма-ён устундан бош билан тўпни дарвозабонга қарши томонга йўналтириш. Бу ҳақиқий "тўққизинчи рақам" голи.

У Фирмино каби орқага тушиб ўйнайдиган "тўққиз" эмас. У жарима майдонида, устунлар орасида бўлишни истайди. Ўзи айтганидек: "Илтимос, тўпни жарима майдонига юборинг ва мени узатмалар билан таъминланг.

Arsenal's Viktor Gyokeres during an Emirates Cup match at Emirates Stadium, London. Picture date: Saturday August 9, 2025.

Жарима майдонида "киллер" бор (рақамлар ёлғон гапирмайди), жамоа эса кўп имконият яратади — бу ҳамкорлик идеал бўлиши мумкин. Фақат ҳамма нарса дарров ишлаб кетмаслигини тушуниш керак. Сабр зарур, афсуски, ҳозир одамлар жуда сабрсиз", — деди Анри "Betway" интервьюсида.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию