Ансу Фати ҳам Европа футболини тарк этадиган бўляпти

  • 22 октября, 2023, 18:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бундан бир неча мавсум олдин профессионал футболчилик фаолиятини бошлаганида Лионель Мессининг ҳақиқий вориси экани айтилган Ансу Фати ҳозир “Барселона”га керак бўлмай қолган ўйинчилардан бири ҳисобланади.

Tecno

Каталонияликлар ёзда уни “Брайтон”га ижарага бериб юборди ва келажакда ҳам ёш ҳужумчига бошқа имконият бермоқчи эмас.

Ансу Фати Англия Премьер-лигасида ҳам порлай олгани йўқ. Унинг ҳолатидан Саудия Арабистони клублари фойдаланиб қолмоқчи.

Айни пайтда саудияликлар Фатининг агентлари билан музокараларни бошлаб юборган ва футболчини лигага кўчиб ўтишга кўндирмоқчи. Бу ҳақда Sport.es сайти маълумот тарқатди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию