Антонига Италиядан таклиф бўлмоқда!

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" вингери Антонининг келажаги ноаниқлигича қолмоқда. Нуфузли инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, сўнгги кунларда "Комо" 25 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Tecno

Жамоа бош мураббийи Сеск Фабрегас ҳам бу трансферга қарши эмас. Бироқ, Антони "Бетис"га қайтишни афзал кўрмоқда. У 2024/2025 йилги мавсумнинг иккинчи қисмида ижара асосида испан клубида ўтказди.

"Манчестер Юнайтед" ҳам бразилияликнинг келаси мавсумда "Бетис"да қолиш истагини билади, бироқ клублар ҳалигача келишмаган. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию